Тошкент метросида яна носозлик кузатилди

ЖАМИЯТ 06.12.2023, 10:46
Тошкент метросида яна носозлик кузатилди

Жорий йилнинг 6 декабр куни соат 08:55 лар атрофида Чоштепа бекатидан ҳаракатланиши лозим бўлган 8-сонли ҳаракат таркиби поездда кузатилган техник носозлик туфайли ҳаракатлана олмаган. Бунинг натижасида эса ортидан келаётган 14-сонли ҳаракат таркиби бекат банд бўлганлиги сабабли, бекат кириш светофори олдида 5 дақиқа вақт мобайнида тўхтаб турган. Бу ҳақда  "Тошкент метрополитени" ДУК хабар берди.  

Носозлик кузатилган ҳаракат таркибидаги йўловчилар бекат платформасига туширилган ва бу ҳаракат таркиби 09:02 да текширув йўлаги томон юборилган.  

Ҳозирги вақтда йўналишдаги поездлар белгиланган жадвалга асосан ҳаракатланмоқда.  

"Келтирилган ноқулайлик юзасидан йўловчилардан узр сўраймиз", дейилади хабарда.  

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1