Тошкент шаҳридаги умумий ўрта таълим мактабларида “Конституция дарслари” ўтказилмоқда

ЖАМИЯТ 06.12.2023, 10:56
Тошкент шаҳридаги умумий ўрта таълим мактабларида “Конституция дарслари” ўтказилмоқда

“Конституция – халқчил давлат, барқарор тараққиёт ва фаровон ҳаёт асоси” деган бош ғоя асосида ҳудудларда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилинганлигининг 31 йиллиги кенг нишонлаш бўйича бўйича маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Жумладан, 4-7 декабрь кунлари Адлия вазирлиги ҳамда ТДЮУнинг масъул ходимлари томонидан Тошкент шаҳридаги 318 та умумий ўрта таълим мактабларидаЯнги таҳрирдаги Конституциянинг мазмун-моҳиятини ўқувчиларига етказиш мақсадида “Конституция дарслари”ни ўтказиш бўйича тегишли тадбирлар белгилаб олинди.

Ушбу тадбирлар доирасида жорний йилнинг 4 декабрь Тошкент шаҳрининг Бектимер, М. Улуғбек, Миробод, Олмазор ва Учтепа туманида жойлашган 102 та умумий ўрта таълим мактабларида вазирликнинг масъул ходимлари томонидан Конституция дарслари ўтказилиб, ўқувчиларга Конституциянинг яратилиш тарихи, фуқароларнинг ҳуқуқ, мажбуриятлари ва бурчлари, шунингдек ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларга қўшимча имкониятлар яратиш борасидаги киритилган янги нормалар ҳақида ҳаётий мисоллар билан тушунтирилди.

Ўтказилган интерактив дарсларда ўқувчилар билан савол-жавоблар ўтказилди ва уларнинг ҳуқуқий билим-кўникмалари оширилди ҳамда уларнинг келгусида эгаллашни мақсад қилган касблари юзасидан таклиф ва тавсиялар берилди.

 

Адлия вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1