“Ёзиб берилаётган рецептда на шифокор номи бор, на клиникани. Дори касалга реакция берса, ким жавоб беради?” (видео)

ЖАМИЯТ 06.12.2023, 12:10
“Ёзиб берилаётган рецептда на шифокор номи бор, на клиникани. Дори касалга реакция берса, ким жавоб беради?” (видео)

Жорий йилнинг 4 декабр куни Навоий вилоятида тиббиёт ва фармацевтика соҳасида амалга оширилган ишлар ҳамда соҳадаги мавжуд камчиликлар таҳлилига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. 

Йиғилишда вилояти ҳокими Нормат Турсунов шифокорлар томонидан дори-дармон рецептини турли қоғозларга исталган кўринишда ёзиб бериш ҳолатларини танқид қилди.

"396 та тиббиёт муассасасида 2114 нафар тиббиёт ходими дори ёзиб бериш ҳуқуқига эга. Шундай қараб, қанақа қоғоз бўлса ёзиб беради. Ретцепда на ёзиб берган шифокорни фамиляси бор, на клиника номи бор. Бу дори касалга реакция берса ким жавоб беради?",– деди вилоят ҳокими. 

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, вилоятимизда тиббиёт соҳасига бундан олти йил олдин 220 млрд. сўм маблағ ажратилган бўлса, жорий йилнинг ўтган даврида 3,5 баробар кўп маблағ ажратилиб, 733 млрд. сўмни ташкил қилди, биргина маҳаллий бюджетдан 100 млрд. сўмдан ортиқ маблағлар соҳага йўналтирилди.

Сўнги 2 йил ичида 27 та оилавий шифокорлик пунктлари ва оилавий поликлиникалар янгидан барпо этилди ва бу мақсадлар учун маҳаллий бюджетдан 30 млрд.сўмга яқин маблағ ажратилди, яқиндагина Хатирчи ва Қизилтепа туманларида ҳар бири 4,9 млрд сўмлик 2 та оилавий поликлиникаларни янгидан қуриш бўйича ишлар бошлаб юборилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1