Қозоғистоннинг “Тan-Sholpan” журнали 2023 йилни “Ўзбек адабиёти йили” деб белгилаган

ЖАМИЯТ 06.12.2023, 16:34
Қозоғистоннинг “Тan-Sholpan” журнали 2023 йилни “Ўзбек адабиёти йили” деб белгилаган

Қозоғистоннинг “Тan-Sholpan” (“Тонг юлдузи”) журнали 2023 йилни “Ўзбек адабиёти йили” деб белгилаган. Бу ҳақда УзА хабар бермоқда. 

Шу муносабат билан журнал йил бошидан буён ўзбек замонавий адабиёти вакилларининг асарларидан намуналарни қозоқ тилига таржима қилиб, чоп этмоқда.

Журналнинг босмадан чиққан навбатдаги 5-сонида Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али, ёзувчилар Акбар Мирзо, Ғафур Шермуҳаммад, шоирлар Нодир Жонузоқ ва Хосият Рустамованинг шеър ва ҳикоялари қозоқ тилида нашр этилди.
 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1