Дания парламенти диний матнларни ёқишни тақиқловчи қонунни қабул қилди.
"Дания парламенти Қуръонни ёқишни тақиқловчи қонунни қабул қилди", - дейилади агентлик баёнотида.
Қайд этилишича, қонун парламентда 94 нафар ёқлаб, 77 нафар қарши овоз билан қабул қилинган.
Швеция ва Данияда мусулмонлар учун муқаддас Қуръонни таҳқирлаш ва ёқиш билан боғлиқ норозилик намойишлари бир неча бор бўлиб ўтган, Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти ва унинг кўплаб аъзолари бундай ҳаракатларни кескин қоралаган эди.






