Ёмғир, қор. 20 даража совуқ...

ЖАМИЯТ 08.12.2023, 11:35
Ёмғир, қор. 20 даража совуқ...

"Ўзгидромет" 10-12 декабрь кунлари Ўзбекистон бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди. 

Унга кўра, Қорақалпоғистон республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, 10 декабрь қор ёғиши мумкин, 10 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 10 декабрда кечаси 5-10° совуқ, кундузи 0-5° совуқ, 11 декабрда кечаси 7-12° совуқ, кундузи 0-5° совуқ, 12 декабрда кечаси 15-20° совуқ, кундузи 7-12° совуқ бўлади.

БУХОРО, НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 11 декабрь баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор).

Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 10 декабрда кечаси 2° совуқ- 3° илиқ, кундузи 5-10° илиқ, 11 декабрда кечаси 2° совуқ- 3° илиқ, кундузи

1-6° илиқ, 12 декабрда кечаси 7-12° совуқ, кундузи 3-8° совуқ, Навоий вилоятининг шимолида 10 декабрда кечаси 5-10° совуқ, кундузи 0-5° совуқ, 11 декабрда кечаси 7-12° совуқ, кундузи 0-5° совуқ, 12 декабрда кечаси 15-20° совуқ, кундузи 7-12° совуқ бўлади.

ТОШКЕНТ, САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ, СИРДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 11 декабр баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор).

Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади,. Ҳарорат 10 декабрда кечаси 2° -3° совуқ, кундузи 5-10° илиқ, 11 декабрда кечаси 2° -3° совуқ, кундузи 5-10° илиқ, 12 декабрда кечаси 5-10° совуқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.

ҚАШҚАДАРЁ, СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади ёғингарчилик кутилмайди, фақат 11 декабр баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор).

Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 10 декабрда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 13-18° илиқ, 11 декабрда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 8-13° илиқ 12 декабрда кечаси 1-6 совуқ, кундузи 2-7° илиқ бўлади.

АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, 10 декабрь ёғингарчилик кутилмайди, 11-12 декабрда ёғингарчилик (ёмғир, қор).

Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 10 декабрда кечаси 2° совуқ- 3° илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади, 11 декабрда кечаси 2° совуқ- 3° илиқ, кундузи 3-8° илиқ, 12 декабрда кечаси 5-10° совуқ, кундузи 2° совуқ- 3° илиқ бўлади.

РЕСПУБЛИКАНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, 10 декабрда ёғингарчилик кутилмайди, 11-12 декабрда қор йўғади, 11 декабрда баъзи жойларда кучли бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 10 декабрда кечаси 3-8° совуқ, кундузи 2° совуқ- 3° илиқ, 11 декабрда кечаси ва кундузи 0-5° совуқ, 12 декабрда кечасива кундузи 5-10° совуқ бўлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1