Тошкент шаҳридаги Vebster университетининг янги кампуси қурилади

ЖАМИЯТ 08.12.2023, 22:29
Тошкент шаҳридаги Vebster университетининг янги кампуси қурилади

Ўзбекистон делегациясининг Цент-Люис шаҳридаги Vebster университетига хизмат сафари бўлиб ўтмоқда, дея хабар бермоқда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати.  

Ташриф доирасида ўтказилган самарали учрашувлар натижаси ўлароқ, томонлар Тошкент шаҳридаги Vebster университетининг янги кампуси қурилишига доир келишув ҳамда Ўзбекистонда янги ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш ва мувофиқлаштиришга доир чора-тадбирлар режаси – йўл харитасини имзолашга эришдилар.

Ушбу куннинг энг ёрқин ва эътиборга лойиқ воқелиги бу - Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазири ўринбосари Сарвархон Бузрукхонов томонидан Vebster университети Президенти Жулиан Шустерга “Олий таълим аълочиси” кўкрак нишонининг тантанали равишда топширилиши бўлди.

Шунингдек, вазир ўринбосари С.Бузрукхонов бу ерда Тошкент шаҳридаги Vebster университетидан келиб таҳсил олаётган талабалар билан ҳам учрашиб, уларнинг ўқув жараёнлари, шарт-шароитлари билан қизиқди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1