Ғазо секторида Исроил ва Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати ўртасидаги уруш қурбонлари сони 17 177 кишига етди. Бу ҳақда Al Hadath Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб хабар берди.
Унга кўра, 46 мингдан ортиқ киши жароҳатланган. Вазирликнинг аниқлик киритишича, биргина сўнгги 24 соат ичида 350 киши ҳалок бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Исроилнинг Фаластиннинг Ҳамас ҳаракати билан уруши 7 октябрдан бери давом этмоқда. Исроил ҳукумати қурбонлар сонини 1,2 минг киши деб ҳисоблаган. 22 ноябрь куни томонлар ўт очишни тўхтатиш бўйича келишиб олдилар ва бу келишув бир неча бор узайтирилди. 1 декабрь куни Исроил армияси Ғазода операцияни қайта бошлади.