Ўзбекистонда томорқачиларга яратилаётган шароитлар ҳақида маълумот берилди

ЖАМИЯТ 10.12.2023, 14:27
Ўзбекистонда томорқачиларга яратилаётган шароитлар ҳақида маълумот берилди

Томорқа ерларидан самарали фойдаланиш бўйича амалга оширилаётган ижобий ишлар билан бир қаторда ечимини кутаётган муоммолар ҳам мавжуд. Масалан, сув таъминотидаги муоммолар сабаб йиллар давомида томорқа ерларига экин экиш, деҳқончилик қилиш имконияти бўлмаган маҳаллалар сони ҳам талайгина эди. Давлатимиз томонидан кўрилган зарурий чоралар сабабли сув таъминоти оғир бўлган кўплаб маҳаллаларга сув чиқариб берилди.

Жумладан, Сув таъминоти оғир бўлган 1 115 та маҳаллада томорқаларни суғориш учун 2 163 та артезиан қудуқлари қазиш ҳаражатларини қоплаб бериш учун бюджет маблағлари ҳисобидан 200 млрд сўм субсидия ажратилди. Натижада 5 134 та хонадоннинг 2,5 минг гектар томорқа ер майдонларида экин экиш ва даромад олиш имконияти яратилди.

Томорқадан яхши даромад олиш учун етарли билим ва кўникмаларга эга бўлиш ҳам муҳим аҳамият касб этади. Бу борада ҳам тизимли ишлар йўлга қўйилмоқда. Жумладан, ҳудудлардаги “Томорқачиликни ривожлантириш марказлари”да ўқув машғулот майдонларида қишлоқ хўжалиги олимлари, соҳа мутахассислари, кўп йиллик тажрибага эга уста-деҳқонларни жалб қилган ҳолда жами 7 мингдан ортиқ томорқа ер эгаларига шу соҳа бўйича кенг тушунча ва тавсиялар бериб келинмоқда.

Бундан ташқари, ўз томорқасида меҳнат қилиб, ерга меҳр бериб элда азиз бўлаётган, шахсий томорқа ер участкаларидан самарали ва оқилона фойдаланиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришда юксак натижаларга эришаётган, соҳага замонавий инновацион технологияларни жорий этган ҳолда экологик ва органик тоза ва сифатли маҳсулотларни етиштираётган деҳқонларимиз сони йилдан йилга кўпайиб бормоқда.

Жорий йил “Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни” байрами арафасида 809 нафар намунали томорқа ер эгалари Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг “Намунали томорқачи” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Яратиб берилаётган имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда, томорқада қишлоқ хўжалиги ишлари билан шуғулланиб келаётган 286 минг нафар фуқаролар Солиқ органида ўзини-ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтган.

 

Фахриддин СУЮНОВ,

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва

томорқа ер эгалари кенгаши бўлим бошлиғи

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1