Эртага Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида қор ёғиши мумкин

ЖАМИЯТ 10.12.2023, 16:38
Эртага Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида қор ёғиши мумкин

”Ўзгидромет” 11 декабр, душанба куни кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

Тошкентшаҳрида ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Кечаси ва кундузи туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шарқдан 5–10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи +1...+3 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва кундузи баъзи жойларда қор ёғади, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/секундгача кучаяди. Ҳарорат кечаси 5...–10 даража, кундузи 0...–5 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/секундгача кучаяди. Ҳарорат кечаси –2...+3 даража, кундузи +1...+6 даража бўлади, Навоий вилоятининг шимолида кечаси –5...–10 даража, кундузи 0...+5 даража бўлади.

Тошкент, Самарқанд, ЖиззахваСирдарёвилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушади. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси –2...+3 даража, кундузи 0...+5 даража бўлади.

ҚашқадарёваСурхондарёвилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0...+5 даража, кундузи +8...+13 даража бўлади.

Андижон, НаманганваФарғонавилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси –2...+3 даража илиқ, кундузи +3...+8 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда кучли қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушади. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0...–5 даража бўлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1