АсосийSport
3297

Стадионда томошабин вафот этганлиги сабаб икки жамоа ўртасидаги ўйин 18-дақиқада тўхтатилди (видео)

'Стадионда томошабин вафот этганлиги сабаб икки жамоа ўртасидаги ўйин 18-дақиқада тўхтатилди (видео)'ning rasmi

Ушбу холат Испания Ла Лигасининг 16-тури, “Гранада” — “Атлетик Билбао” учрашувида юз берди. Айрим манбаларда айтилишича “Атлетик” дарвозабони Унаи Симон трибунада бўлаётган вазиятга кўзи тушиб қолган ва бу ҳақда учрашув ён ҳакамига маълум қилган. 



Тез ёрдам бригадаси юрак хуружига учраган мухлисга тиббий ёрдам кўрсатишга ҳаракат қилган. Аммо, у стадионда жон берган.

Маълумотларга кўра, 1:0 ҳисобида, “Атлетик” ғалабаси билан тўхтатилган учрашув 11 декабрь, душанба куни якунланади. Бошланиш вақти тез орада эълон қилинади.

“Гранада” клуби эса аллақачон ижтимоий тармоқларида марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар