АсосийJamiyat
1476

Тошкентдаги хонадондан кўп миқдордаги пиротехника буюмлари топилди

'Тошкентдаги хонадондан кўп миқдордаги пиротехника буюмлари топилди'ning rasmi

Юнусобод туманида пиротехника буюмларини сотмоқчи бўлган шахслар аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар берди.

Юнусобод туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро К.Б.нинг хонадонидан фуқаро С.Б.га тегишли янги йил байрами арафасида сотиш мақсадида сақлаб қўйилган 378 дона “Best Cold Fountains Indon Use”, 96 дона “Салют” ва 20 дона “Волк” номли пиротехника буюмлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 250-1-моддаси (пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи) билан жиноят иши  қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар