Фарғона аэропортида янги қўниш тизими ўрнатилди

ЖАМИЯТ 11.12.2023, 21:56
Фарғона аэропортида янги қўниш тизими ўрнатилди

Фарғона халқаро аэропортида 11 декабрь куни қўниш тизимини модернизация қилиш бўйича ишлар якунланди. Бу ҳақда "UZBEKISTAN AIRPORTS" хабар берди.

Модернизация ишлари якунлангач, махсус ҳаво кемаси томонидан тизимнинг Ўзбекистон Республикаси ва ICAO халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти талабларига мувофиқлигини аниқлаш учун синов парвози ўтказилди.

Фарғона аэропортидаги замонавий ILS/DME қўниш тизими мураккаб метеорологик шароитларда ҳаво кемаларининг қўнишини ва аэродром ҳудудида парвозлар хавфсизлигини таъминлайди  ҳамда йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини оширади.

Фарғона аэропорти одатий режимда ишламоқда. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1