АсосийDunyo

Россия буғдой экспортини тақиқлади

'Россия буғдой экспортини тақиқлади'ning rasmi

Россия Федерациясида буғдой экспортига вақтинчалик тақиқ жорий этилди, у 2024 йил 31 майгача амал қилади, деб хабар берди  Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати.

"Россия мамлакатдан буғдой экспортига вақтинчалик чеклов киритмоқда. Бу ҳақда буйруқ имзоланди", дейилади хабарда. Аниқлик киритилишича, вақтинчалик чеклов “ҳукумат қарори эълон қилинган пайтдан бошлаб кучга киради ва 2024 йил 31 майгача амал қилади”.

“Қарор озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган бўлиб, ички бозорда буғдой маҳсулотлари нархлари билан боғлиқ барқарор вазиятни сақлашга ёрдам беради”, — дейилади хабарда.

Буғдойни ЕОИИга аъзо мамлакатлар – Арманистон, Беларус, Қирғизистон ва Қозоғистонга белгиланган квоталар доирасида ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги рухсати билан экспорт қилишга рухсат этилади.

Соҳа мутахассислари экспортни вақтинча ёпиш  йирик экспортёрлар ишига таъсир қилмаслигини тушунтирган. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар