АсосийJamiyat

Олий Мажлис депутати Ўзбекистонни Россияга қўшиб олишни таклиф амадор Захар Прилепинга жавоб қайтарди

'Олий Мажлис депутати Ўзбекистонни Россияга қўшиб олишни таклиф амадор Захар Прилепинга жавоб қайтарди'ning rasmi

Бироз аввал, Россия гвардияси полк командирининг ҳарбий-сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Захар Прилепин собиқ СССР ҳудудларини Россия Федерацияси таркибига қўшиб, уларнинг аҳолисига рус тилини ўргатиш таклифини илгари сургани хабар берган эдик. 

 Ўзбекистонда Захар Прилепиннинг мазкур баёноти норозилик билан қабул қилинди. Масалан, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Иномжон Қудратов ушбу вазиятда “Ақлсиз дўст ақлли душмандан ёмонроқдир”, нақлини эслади.

“Биз билан дўстлик ришталарини боғлаб, ҳар томонлама ўзаро манфаатли ҳамкорлик қилиб келаётган Россия Федерациясидаги сиёсий партия – “Справедливая Россия – Патриоты – За правду”нинг ҳамраиси Захар Прилепиннинг урушни тарғиб қилишга қаратилган чиқиши қалбимизни ларзага солди. Кайковуснинг Қобуснома асарида “Ақлсиз дўст ақлли душмандин ёмонроқдир”, деган нақл бор. Бу “дўст” дунёнинг кўпгина мамлакатларида нотинчлик юз бераётган, қонли можаролар авж олаётган, бунинг натижасида тинч аҳоли жабр кўраётган, уй-жойидан, мол-мулкидан айрилиб бошпанасиз, ҳимоясиз қолаётган айни замонда мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчликка раҳна солиш ниятини билдирди. Бундай сурбетлик билан эълон қилинган фикрлар на халқаро ҳуқуққа, на соғлом ақлга тўғри келади. Аксинча, урушни тарғиб қилиш – бу жиноятдир.

Шуни ғурур билан айтамизки, мамлакатимизда тинчлик-тотувлик ҳукм сураётгани, бунёдкорлик ишлари изчиллик билан давом этаётгани, иқтисодимиз юксалаётгани, спортчиларимиз забт этаётган шоҳсупалар, эришаётган ютуқларимизнинг барча-барчаси мамлакатимиз қудратидан далолатдир. Бизнинг улуғ халқимиз муқаддас ҳуқуқимиз – мустақиллигимизни ҳеч кимга, ҳеч қачон бериб қўймайди! Мустақиллигимизни, суверенитетимизни, давлат чегараларимиз дахлсизлигини ҳимоя қилишга куч-қудратимиз ҳам, журъатимиз ҳам етарли”, деди  депутат.

    Бошқа янгиликлар