АсосийJamiyat

Ўта оғир жиноятни содир этиб, қидирувга берилган Акром Абдуллаевни топганга 40 миллион сўм мукофот эълон қилинди

'Ўта оғир жиноятни содир этиб, қидирувга берилган Акром Абдуллаевни топганга 40 миллион сўм мукофот эълон қилинди'ning rasmi

Аввалроқ, Тошкент вилояти ИИББ оғир ва ўта оғир турдаги жиноят содир этиб, қидирувга берилган шахслар ҳақида хабар қилган эди. Шундан сўнг, кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида қидирувдагилардан Т.Умаров ва Т.Паттаев ушланди.

Оғир ва ўта оғир турдаги жиноят содир этганликда гумонланган 1990 й.т. Абдуллаев Акромжон Бахтиёрович қидируви давом этмоқда. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ушбу шахсни кўрган ёки у ҳақида бирор маълумотга эга бўлганлардан зудлик билан, Тошкент вилояти ИИББнинг қуйидаги рақамлари орқали хабар беришлари сўралмоқда.

Тел: 70-975-21-02, 70-762-41-21

98-361-19-22, 98-314-44-05” 

Қидирувдаги шахсни қаерда экани хақида хабар берган ёки топишда кўмаклашган фуқаролар умумий 40 000 000 (қирқ миллион) сўм билан мукофотланиши кафолатланади.

 

    Бошқа янгиликлар