Япониядаги кучли зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 30 нафардан ошди. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Расмийлар жиддий зарар ва кўплаб қурбонлар ҳақида огоҳлантирмоқда – фожиа кўлами қутқарувчилар жабрланган ҳудудларга етиб боргач, баҳоланади.
Душанба куни Япониянинг марказий қисмида, Исикава префектурасидаги Ното ярим ороли яқинида 7,6 магнитудали зилзила юз берди. Кўплаб бинолар вайрон бўлган, ўн минглаб одамлар электр таъминотисиз қолган.
Япония ҳукумати маълумотларига кўра, 97 мингдан ортиқ одамни эвакуация қилиш буюрилган.
Япония Бош вазири Фумио Кисиданинг айтишича, энг кўп жабр кўрган ҳудудларга олиб борувчи асосий йўллар бўрондан жиддий зарар кўрган, бу эса ҳарбийларнинг қутқарув ишларига тўсқинлик қилмоқда.
Зилзиладан сўнг расмийлар Иcикавада цунами хавфи борлигини эълон қилди, аммо кейинчалик барча огоҳлантиришлар бекор қилинди.