АсосийJamiyat

Бугун Ўзбекистоннинг баъзи жойларида кучли туман тушиб,ёмғир ёғади

'Бугун Ўзбекистоннинг баъзи жойларида кучли туман тушиб,ёмғир ёғади'ning rasmi

"Ўзгидромет" хабарига кўра бугун кундузи республика бўйча баъзи жойларда ёмғир ёғади. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади. Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 9-14° илиқ, шимолда 3-8° илиқ бўлади. 

Пойтахтимизда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 12-14° илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади. Туман тушиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 2-7° илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар