АсосийJamiyat

Тошкент метросида яна техник носозлик кузатилди

'Тошкент метросида яна техник носозлик кузатилди'ning rasmi

Жорий йилнинг 7 январь санаси соат 16:05 да "Юнус Ражабий" бекатидан ҳаракатланиши лозим бўлган 63-сонли ҳаракат таркибида техник носозлик ҳолати кузатилган.

Машинист томонидан белгиланган йўриқномага асосан, йўловчилар ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, поезддаги йўловчилар "Юнус Ражабий" бекатига туширилган ҳамда ҳаракат таркиби техник кўрикдан ўтказилиши учун текширув йўлаги томон олиб кетилган. Шундан сўнг, ортдан келган бошқа ҳаракат таркиби бекатдаги йўловчиларни манзилларига қадар олиб борган.

Ҳозирги вақтда барча поездлар белгиланган жадвал асосида ҳаракатланмоқда.

    Бошқа янгиликлар