АсосийЖАМИЯТ

Бугун 3 та вилоятда ёмғир ёғишда давом этади

“Ўзгидромет” хабарига кўра, бугун кундузи Тошкент, Қашқадарё, Сурхандарё вилоятларида эрта...

“Ўзгидромет” хабарига кўра, бугун кундузи Тошкент, Қашқадарё, Сурхандарё вилоятларида эрталаб баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 7-12° илиқ бўлади.

Пойтахтда эрталаб бироз ёмғир ёғади, кундузи ёғингарчилик кутилмайди.. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 9-11° илиқ бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Туман тушиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 0-5° илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар