АсосийJamiyat

Мубашшир Аҳмаднинг Туркия Ички ишлари томонидан олиб кетилгани бўйича Бош консулхона маълумот берди

'Мубашшир Аҳмаднинг Туркия Ички ишлари томонидан олиб кетилгани бўйича Бош консулхона маълумот берди'ning rasmi

Аввалроқ, “Azon Global” ахборот таҳлилий портали асосчиси Мубашшир Аҳмад 2023 йилнинг 28 декарь куни тонгда Туркия Ички ишлар тизими ходимлари томонидан гумонланувчи сифатида олиб кетилгани ҳақида хабар берган эдик. Ҳолат юзасидан Бош консулхона маълумот берди. 

Унга кўра, ҳақиқатдан ҳам 2023 йилнинг 28 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси фуқароси 1974 й.т. Турсунов Алишер Ахмадович (таҳаллуси “Мубашшир Аҳмад”) Туркия полицияси томонидан ўзи яшаб турган уйидан олиб кетилганлигини ва Истанбул вилояти Чаталжа туманида жойлашган Бинкилич депортация марказига жойлаштирилган. 

Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси ва Бош консулхонаси томонидан ватандошимизга нисбатан тегишли консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилаётганлигини маълум қиламиз, дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар