Бироз аввал, Урганч шаҳрида яшовчи 2009 йилда туғилган, вояга етмаган фуқаронинг тан жароҳатлари билан тасвирга олинган видеолавҳа юзасидан маълумот берган эдик.
Болалар омбудсмани ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:
Аниқланишича, ушбу болага тан жароҳатлар жорий йилнинг 7 январь куни ўзининг отаси, 1972 йилда туғилган А.Х. томонидан етказилган.
Ҳозирда вояга етмаган болага тиббий ва психологик ёрдам кўрсатилган. Тегишли судга оид экспертизалар тайинланган. Ҳолат юзасидан Урганч шаҳар Ички ишлар органлари томонидан тергов олди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Болага нисбатан бу каби зўравонликка йўл қўйганлар ким бўлишидан қатъий назар тегишли жавобгарлик таъминланиши шарт. Болалар омбудсмани бу ҳолат бўйича боланинг манфаатлари юзасидан ўз кузатувини давом эттиради.
10.01.2024 16:47
Урганчда ота 14 ёшли ўғлини аёвсиз калтаклаган ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани маълумот берди






