Туркиянинг Чанаккале шаҳрида фоҳишалик уюштиргани ва Ўзбекистондан қизларни Туркиядаги фоҳишахоналарга етказиб бергани учун Интерпол томонидан қизил огоҳлантириш билан қидирувга берилган “Мадам Клод” лақабли Ўзбекистон фуқароси Нилуфар Мирхонова қўлга олингани ҳақида хабар берилган эди.
Маълум қилинишича, у жорий йилнинг 10 январь куни Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ходимлари иштирокида Истанбул халқаро аэропотидан Ўзбекистонга депортация қилинди.
Ушбу шахснинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига ёки Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига мурожаат қилиш сўралмоқда.






