Қирғизистонлик депутат Салимбойдан президент Садир Жапаровни ўлдиришни сўраган

ДУНЁ 16.01.2024, 10:36
Қирғизистонлик депутат Салимбойдан президент Садир Жапаровни ўлдиришни сўраган

Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг айтишича, аввалроқ қочиб кетган депутат Эмил Жамғирчиев Салимбойдан “икки дўст”ни ўлдиришда ёрдам сўраган. Қайд этилишича, қирғизистонликлар Жапаровнинг ўзини ва Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиевни “икки дўст” деб аташади.

Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг айтишича, аввалроқ қочиб кетган депутат Эмил Жамғирчиев ўзбекистонлик “таниқли криминал бошлиқ Салим Абдувалиев”дан икки кишини ўлдиришда ёрдам сўраган.

“Менда бир йигит чегарадан Ўзбекистонга бормай, чегарани кесиб ўтиб, “Салим бойвачча” лақабли шахс билан учрашиб, икки дўстини йўқ қилишда ёрдам сўрагани ҳақида хабарим бор”, — деди Жапаров қирғизларга берган интервьюсида. 

Президент депутат иши билан Ўзбекистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ва разведка хизмати ходимлари иш олиб бораётганини қўшимча қилди.

Қайд этишилича, қирғизистонликлар президент Садир Жапаров ва Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиевни “икки дўст” ёки қирғиз тилига таржима қилинган “эки досами” деб аташади.

Аввалроқ Ўзбекистонда  Жамғирчиевга нисбатан жиноий иш очилган эди. Бош прокуратура маълумотларига кўра, гумонланувчи депутат Қирғизистоннинг Ўзбекистон билан чегарасини ноқонуний кесиб ўтган. Республика Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиевнинг сўзларига кўра, Жамғирчиев аввалроқ Ўзбекистонда “таниқли криминал Салим Абдувалиев” билан учрашиш учун чегарани ноқонуний кесиб ўтган. Тергов шунингдек, Жамғирчиевнинг ёрдамчиси махфий ҳужжатларни Ўзбекистон томонига ўтказган деб ҳисобламоқда.

Жамғирчиев 9 январь куни Республика Олий Кенгаши биносидан иккинчи қаватдан сакраб қочиб, номаълум томонга ғойиб бўлган.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1