1

Фарғонада 7 минг доллар эвазига ички ишларга ишга киритиб қўйишни ваъда қилган аёл ушланди

ЖИНОЯТ 20.01.2024, 16:45
Фарғонада 7 минг доллар эвазига ички ишларга ишга киритиб қўйишни ваъда қилган аёл ушланди

Фарғонада фирибгарлик йўли билан пул маблағларини қўлга киритмоқчи бўлган шахс ушланди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 18 январь куни, Фарғона вилояти ИИБ, Департаментнинг Бағдод тумани бўлими ҳамда туман ИИБ тезкор ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида, аризачига ўзини Н. деб таништирган аёл 7 минг доллар эвазига ИИОга ишга олиб кириб қўйишини айтиб, олдиндан 2 минг долларни “Олтин қўрғон” МФЙ ҳудудида олган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланган.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида Н. муқаддам Жиноят кодексининг 168-(фирибгарлик), 223-моддалари (қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш) билан уч маротаба судланган Н.Х. экани аниқланиб, пулларни ўз эҳтиёжи учун олгани, бошқа шахсга бериш нияти бўлмаганини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддалари 1-қисми ва 28, 211-моддаси (пора бериш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, туман прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1