1

Тошкент вилоятида аёл ичидан жинни чиқараман деб, уни ўлдириб қўйган божалар қамалди

ЖИНОЯТ 23.01.2024, 15:17
Тошкент вилоятида аёл ичидан жинни чиқараман деб, уни ўлдириб қўйган божалар қамалди

Тошкент вилояти Оққўрғон туманида бир аёлнинг ичига жин кириб олган дея, уни чиқармоқчи бўлиб, аёлни ўлдириб қўйган икки эркакка суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда darakchi.uz'га Олий Суд матбуот хизмати хабар берди.

Аниқланишича, 35 ёшли Б.Р. божаси 44 ёшли Т.Ю. билан фирибгарлик йўли билан бойлик орттириш мақсадида ҳеч қандай диний таълимга эга бўлмасдан инсонларга кириб қолган жинларни чиқарамиз деб бошқаларни ишонтириш орқали фирибгарлик билан шуғулланиб келган.

Шундай ишлари давомида 2023 йилнинг 6 июль кунидан 20 июль кунига қадар Оққўрғон туманида яшовчи 42 ёшли аёлнинг уйига бориб, унга унга гўёки ичига “жин” (шайтон) кириб қолганлигини айтиб, уни чиқариш билан шуғулланишган. Улар мазкур хизмати эвазига 1 млн сўм талаб қилишган.

Улар жинни чиқариш учун “Қуръон оятлари”дан ўқиб, сўнгра ўзлари билан олиб келган болға, темир қозиқ, темир занжир каби предметлар ёрдамида аёлнинг танасига уришган. Натижада, аёл оғир тан жароҳатлари олган. Бунинг оқибатида, у 20 июль куни ўзининг яшаш хонадонида вафот этган.

Судда эркаклар ўзларининг айбларига тўлиқ иқрор бўлишган. ЖИБ Оққўрғон туман суди ҳукми билан Б.Р. ЖКнинг 25,168-моддаси 2-қисми “б” банди ва 102-моддаси 1-қисми билан 3 йил муддатга, Т.Ю. эса ЖКнинг 25,168-моддаси 2-қисми “б” банди ва 102-моддаси 1-қисми билан 2 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1