АсосийDunyo

Одам савдосида гумонланиб қидирувга берилган ўзбекистонлик икки аёл депортация қилинди

'Одам савдосида гумонланиб қидирувга берилган ўзбекистонлик икки аёл депортация қилинди'ning rasmi

Туркия ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир давомида одам савдоси жиноятини содир этганликда айбланиб, 2018 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан қидирувда бўлган, 1985 й.т., ДИЛНОЗА УМАРОВА ва 2017 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси  Ички ишлар вазирлиги томонидан қидирувда бўлган 1983 й.т., МАВЛУДАХОН УЛМАСОВА жорий йилнинг 10 январь куни Истанбул шаҳрида қўлга олинган эди.

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонасининг хабар беришича, аёллар Бош консулхонаси ходимлари иштирокида Истанбул халқаро аэропортидан Ўзбекистонга депортация қилиндилар.

“Ўз ўрнида шу турдаги ва бошқа оғир жиноятларни содир этган фуқароларга “Қонун – устувор, жиноятга жазо муқаррар”эканилиги яна бир марта эслатиб ўтамиз”, дейилади хабарда.

Ушбу шахсларнинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига ёки Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига мурожаат қилиш сўралади.

 

    Бошқа янгиликлар