Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир давомида фуқароларнинг кўп миқдордаги пул маблағларини Фирибгарлик йўли билан ўзлаштиришда айбланиб 2016 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан қидирувда бўлган,1957 йилда туғилган Рита Халилова жорий йилнинг 13 январь куни Истанбул шаҳрида қўлга олинган эди.
Р.Х. Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси дипломатлари иштирокида Истанбул халқаро аэропортидан Ўзбекистонга депортация қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси хабар қилди.
Ушбу шахснинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига ёки Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига мурожаат қилиш сўралади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ одам савдосида гумонланиб қидирувга берилган ўзбекистонлик икки аёл депортация қилинган эди.






