АсосийJamiyat

Ўзбекистондаги тажриба тариқасида 5 та шаҳарда сув таъминотига хусусий шериклар жалб қилинади

'Ўзбекистондаги  тажриба тариқасида 5 та шаҳарда сув таъминотига хусусий шериклар жалб қилинади'ning rasmi

Айни пайтда Президент раислигида уй-жой, қурилиш, коммунал хўжалиги, транспорт ва экология соҳаларида амалга оширилган ишлар ва устувор вазифалар юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда.  

Йиғилишда бугунги кунда ичимлик суви иншоотларининг айримлари талабга жавоб бермаслиги аниқлангани айтилди.

Шу муносабат билан сув сифати стандартларини тўлиқ янгилаб, уларни барча сув иншоотларида жорий қилиши шартлиги таъкидланди.

Мутасаддиларга камида 4 та лабораторияни жиҳозлаб, уларда ичимлик суви сифатини тўлиқ таҳлил қилишни йўлга қўйиш топширилди.  

Шу билан бирга, ичимлик суви таъминоти тизимида ичимлик суви йўқотилаётгани, истеъмолчиларнинг 30 фоизида ҳалигача сув ҳисоблагичи ўрнатилмагани, тизимда ўғирликлар давом этаётгани танқид қилинди.

“Ўзсувтаъминот” шу кунга қадар бирорта йирик хусусий шериклик лойиҳасини амалга оширгани йўқ, ичимлик суви етказиб бериш таннархини камайтириш бўйича бош қотирмаяпти.

Аҳолини ичимлик суви билан таъминлашни кенгайтириш мақсадида тизим раҳбарларига қатор топшириқлар берилди.

Жумладан, тажриба тариқасида 5 та шаҳарда – Когон, Ширин, Янгиер, Бекобод ва Янгийўл шаҳарларида сув таъминотига хусусий шериклар жалб қилинади.

Вилоят ҳокимларига эскирган насосларни янгилаш ишларини бошлаб, бу йил камида 1 мингта насосни энергия тежамкорига алмаштиришга топшириқ берилди.

    Бошқа янгиликлар