1

Сурхондарёда кўчани асфальтлаш учун ажратилган млрдлар раҳбарлар "чўнтаги"га тушди

ЖИНОЯТ 29.01.2024, 21:48
Сурхондарёда кўчани асфальтлаш учун ажратилган млрдлар раҳбарлар "чўнтаги"га тушди

Сурхондарё ва Фарғона вилоятларида қурилиш-таъмирлашдаги талон-торожлик фош этилди. Бу ҳақида Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департамент хабар берди.

 Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Денов туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “T.A” МЧЖ раҳбари А.Т ва “Сурхондарё минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати” ДУК масъул шахслари тумандаги ички кўчаларга асфальт ётқизишда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш орқали 2,2 млрд сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-тарож қилганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Фарғона шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “H.d.” МЧЖ раҳбари “Б.” МФЙ ҳудудидаги кўчаларда оқава сув тармоғини реконструкция қилишда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш орқали 253,9 млн сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1