1

Туркияда қўлга олинган фирибгарлар Ўзбекистонга депортация қилинди

ЖИНОЯТ 30.01.2024, 22:58
Туркияда қўлга олинган фирибгарлар Ўзбекистонга  депортация қилинди

Ўзбекистон ва Туркия Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир давомида фуқароларнинг кўп миқдордаги пул маблағларини фирибгарлик йўли билан ўзлаштиришда айбланганлар қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси хабар берди.

2022 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси ИИВ томонидан қидирувда бўлган, 1965 йилда туғилган Фахриддин Шакарбоев  ҳамда Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон торож қилиш айби билан 2018 йилдан буён қидирувда бўлган 1992 йилда туғилган Хумоюнбек Мардонов жорий йилнинг 12 январь куни Истанбул шаҳрида қўлга олинган эдилар.  

Бугун ушбу фуқаролар  Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси дипломатлари иштирокида Истанбул аэропортидан Ўзбекистонга депортация қилиндилар.  

Мазкур шахсларнинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролар Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига ёки Ўзбекистон Республикаси ИИВга мурожаат қилишлари сўралмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1