АсосийSport
2296

Бугун Ўзбекистон МТЖ Осиё кубоги чорак финалида Қатарда қарши майдонга тушади

'Бугун Ўзбекистон МТЖ Осиё кубоги чорак финалида Қатарда қарши майдонга тушади'ning rasmi

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё кубогининг чорак финал босқичида Қатарга қарши баҳс олиб боради.

Ўзбекистон–Қатар учрашуви бугун, 3 февраль куни соат 20:30 да бошланади. Ўйин Дохадаги салкам 69 минг томошабинни ўз бағрига сиғдира оладиган “Ал-Байт” стадионида бўлиб ўтади.

Маълум қилинигича, учрашувда ўзбекистонлик футболчилар оқ либосда, дарвозабон эса қора либосда ҳаракатланади.

Осиё чемпионатининг чорак финалидан ўрин олган Эрон–Япония баҳси эса бугун соат 16:30 да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё кубогининг нимчорак финал босқичида Таиланд устидан 2:1 ҳисобида устун келган эди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар