1

Туркманистон ва Ўзбекистон Қирғизистонга газ етказиб беришда ёрдам беради

ДУНЁ 04.02.2024, 09:25
Туркманистон ва Ўзбекистон Қирғизистонга газ етказиб беришда ёрдам беради

Туркманистон ва Ўзбекистон Бишкекдаги иссиқлик электр станциясидаги авариядан кейин Қирғизистонга газ етказиб беришда ёрдам беради.

Бу ҳақда Қирғизистон ТИВ раҳбари Жеенбек Кулубоев ҳамда унинг туркманистонлик ва ўзбекистонлик ҳамкасблари Рашид Мередов ва Бахтиёр Саидовнинг телефон орқали мулоқоти чоғида маълум бўлди, деб хабар беради Қирғизистон ТИВ.

Хусусан, Ўзбекистон томони ёрдам сифатида Андижондан Ўш шаҳрига суюлтирилган газ баллонлари жўнатилишини маълум қилган.

Ўз навбатида Туркманистон ТИВ раҳбари Мередов Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов топшириғига кўра Туркманистон томони Қирғизистон Республикасига суюлтирилган газ етказиб бериш кўринишида гуманитар ёрдам кўрсатишга тайёрлигини маълум қилди.

2 февралга ўтар кечаси Бишкекдаги иссиқлик электр станциясида авария юз бериб, беш киши жабрланган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1