Қозоғистон ниқоб режимини қайтарди

ДУНЁ 09.02.2024, 15:45
Қозоғистон ниқоб режимини қайтарди

8 февраль куни Қозоғистон бош давлат санитария шифокори юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш бўйича профилактика чора-тадбирларини кучайтириш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Ҳужжатга кўра, тиббиёт муассасаларида ходимлар ва ташриф буюрувчилар учун мажбурий ниқоб кийишга қайтади, шунингдек, антисептикларнинг мавжудлиги ҳам мажбурийдир.

Маҳаллий ҳокимият органлари аҳоли ўртасида коронавирус инфекцияси, грипп ва ОРВИ нинг олдини олиш чоралари бўйича тушунтириш ишларини бошлайди.

Аҳоли гавжум жойларда, жумладан аэропортлар, вокзаллар, бозорлар, савдо марказлари, дўконлар, кинотеатрлар, банклар, шунингдек, барча турдаги жамоат транспортида тиббий ёки мато ниқобларидан фойдаланиш тавсия этилади.

Эслатиб ўтамиз, 7 февралдан Қозоғистон парламенти Мажилисида ҳам коронавирус билан касалланиш ҳолатлари кўпайгани сабабли ниқоб тақиш тартиби жорий қилинган эди.

Аввалроқ, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавируснинг янги кутилмаган аломатларини эълон қилган эди. Мутацион штаммлар инсон иммун тизимидан қочиши мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1