Фарғонада қизининг "ошиғи"дан пул талаб қилган ота қамалди

ЖИНОЯТ 09.02.2024, 19:10
Фарғонада қизининг "ошиғи"дан пул талаб қилган ота қамалди

 Фарғона вилоятида яшовчи 2004 йилда туғилган қиз Наманган вилоятидан Қўқон шаҳрига ишлаш учун келган эркак билан яширин равишда ижарага уй олиб, бирга яшай бошлаган. Орадан вақт ўтиб, уларнинг ишқий муносабатидан қизнинг отаси хабар топган. Сўнгра қизи билан ўша эркакдан пул ундириш режасини тузган. Бу ҳақда "Миллар" дастури хабар берди.

Йигитга қўнғироқ қилиб, уни шарманда қилувчи маълумотларни сир сақлаш эвазига, 500 АҚШ долларини талаб қилган.

Шундан сўнг, йигит Қўқон ИИБга мурожаат қилган. Мурожаат юзасидан тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбир давомида айбланувчи эркак ва қизи жабрланувчидан 3 млн 600 минг сўм пулларни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар ЖИБ Қўқон шаҳар судида кўриб чиқилган. 

Судланувчилар бир оила бўлиб, отаси, онаси ва қизи  жабрланувчини қўрқитиб, товламачилик йўли билан ундан пул талаб қилганлиги маълум бўлган.

Онаси ва қизи аёл киши бўлганлиги, муқаддам судланмаганлиги инобатга олиниб, уларга озодликни чеклаш жазоси, отасига 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1