Қозоғистонлик жаҳон чемпиони ДХХ раҳбарига ўринбосар бўлди

ДУНЁ 11.02.2024, 13:09
Қозоғистонлик жаҳон чемпиони ДХХ раҳбарига ўринбосар бўлди

Жиу-житсу бўйича жаҳон чемпиони Роман Тореханов Қозоғистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раҳбари ўринбосари ва мамлакат президентининг хавфсизлик хизмати раҳбари этиб тайинланди

Илгари Президент хавфсизлик хизматини ҳозирда Фавқулодда вазиятлар вазири этиб тайинланган Чингиз Аринов бошқарган.

41 ёшли Роман Тореханов 2016 йилнинг апрель ойида Бразилия жиу-житсуси бўйича профессионаллар ўртасида 94 килограмм вазн тоифасида, шунингдек, мутлақ вазн тоифасида жаҳон чемпиони бўлган.

Бразилия жиу-житсуси – жанг санъати ва халқаро жанговар спорт тури бўлиб, унинг асосини қуруқликдаги жанглар ҳамда оғриқли ва бўғувчи усуллар ташкил этади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1