Тошкентнинг ”Ҳумо” хоккей жамоаси ”Актобе”га қарши музга чиқди

СПОРТ 11.02.2024, 17:36
Тошкентнинг ”Ҳумо” хоккей жамоаси ”Актобе”га қарши музга чиқди

Бир неча ойдан бери ўзининг шиддатли баҳси ва ғалабалари билан мухлисларни хурсанд қилиб келаётган Тошкентнинг “Ҳумо” хоккей жамоаси мунтазам чемпионат доирасидаги сўнги баҳсда музга чиқди. Чемпионатнинг плей-офф босқичини муддатидан аввал ҳал қилиб қўйган қанотлиларнинг навбатдаги рақиби Қозоғистоннинг “Актобе” жамоаси бўлди.

5087 нафар томошабин иштирокида кечган беллашув томонларнинг ўзаро 5 чи қарама-қаршилиги бўлиб, бунга қадар жамоалари 9 та ўйин ўтказган, уларнинг 6 тасида вакилларимиз, 3 тасида эса “Актобе” хоккейчиларининг қўли баланд келган. Галдаги учрашув ҳам рақиблар фойдасига ҳал бўлди. 1:2 ҳисобидаги натижа “Актобе”нинг ғалабалари сонини яна биттага ошириб қўйди. Бироқ бу “Ҳумо”нинг натижасига таъсир кўрсата олмади. Чунки, ушбу ўйинга қадар турнир жадвалида “қанотлилар” иккинчи ўрин билан плей офф масаласини аллақачон ҳал қилиб қўйган эди.

Ўйиндан сўнг аренада “Мишкопад” яъни юмшоқ ўйинчоқлар улоқтириш маросими ҳам бўлиб ўтди.

“Ҳумо” хоккей клуби матбуот хизматининг берган маълумотига кўра, шу куни муз устидан мухлислар томонидан улоқтирилган 1300 дан зиёд юмшоқ ўйинчоқлар йиғиб олинган. Эслатиб ўтамиз ушбу ўйинчоқлар “Ишонч” фондига тақдим этилади.


Ойбек Шукуров

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1