IQAir маълумотларига кўра, бугун, 12 февраль тонгида Тошкент шаҳри ҳавонинг ифлосланиши бўйича дунёда 9-ўринни эгаллаган.
Ўзгидромет агентлиги кузатув натижаларига кўра, Тошкент шаҳрида айни вақтда соат 9:00-10:00да ҳавонинг майда чанг зарралари (РМ 2,5) билан ифлосланиши қуйидагича бўлди.
- Чилонзор тумани Халқлар дўстлиги майдонида –84,7 мкг/м3;
- Юнусобод тумани «Бодомзор» йўлида –54,2 мкг/м3.
Қайд этилишича, ушбу ҳудудларда ҳаводаги чанг миқдори АҚИ – РМ 2,5 кўрсаткичи бўйича ҳавонинг "зарарли" даражадаги ифлосланиш тоифасига киради.
Ўзбекистон пойтахтининг ҳаводаги PM-2,5 майда дисперсли заррачалар миқдори 124.5 мкг/м3ни ташкил этган. Бу ЖССТ тавсияларидан 24,9 марта кўпроқ ҳисобланади. Яъни, ҳаво даражаси "зарарли" тоифага тушган.