Ихчам иссиқхоналар қуриш учун 100 млн сўмгача гаровсиз кредит берилади

ЖАМИЯТ 12.02.2024, 15:20
Ихчам иссиқхоналар қуриш учун 100 млн сўмгача гаровсиз кредит берилади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтаётган қишлоқ хўжалиги соҳасига бағишланган видеоселектор йиғилишида давлат раҳбари Ўзбекистонда ихчам иссиқхоналар қуриш учун 100 млн сўмгача гаровсиз кредит берилишини айтди. 

Шавкат Мирзиёев раислигида аграр соҳадаги устувор вазифа ва режаларга бағишланган йиғилишда ихчам иссиқхоналарни барпо қилиш тажрибасини қўллаб-қувватлади.

Йиғилишда иссиқхоналарда маҳсулот етиштиришни қўллаб-қуввалаш бўйича қўшимча чоралар белгилаб олинди. Иссиқхона хўжаликларини кредитлаш механизмини қайта кўриб чиқиш топширилди.

Президент ёқилғисиз иситиладиган, ихчам иссиқхоналарни барпо қилиш тажрибасини қўллаб-қувватлаб, тайёр ҳолда топшириш шарти билан 10 сотихли 200 тагача ихчам иссиқхона қуриш вазифасини қўйди.

Ушбу мақсадларга “Оилавий тадбиркорлик” дастури доирасида 100 миллион сўмгача гаровсиз кредит берилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1