1

"Странжа" турнирида ўзбекистонлик боксчилар ғолиб

СПОРТ 12.02.2024, 17:12
"Странжа" турнирида ўзбекистонлик боксчилар ғолиб

Болгариянинг София шаҳрида бокс бўйича анъанавий "Странжа" турнири ўз якунига етди. Бу галги баҳсларда дунёнинг 28 мамлакатидан 261 нафар чарм қўлқоп усталари ўз маҳоратларини намойиш қилишди. 

"Кичик жаҳон чемпионати" номини олган мазкур мусобақа бу йил ҳам ўзбекистонлик боксчиларнинг ғалабалари билан якунланди.

Эркаклар жамоаси қаторасига тўртинчи йил умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритди. Раҳматжон Рўзиоҳунов мураббийлигида қатнашган боксчилар 5 та олтин, 2 та кумуш ва 5 та бронза медалларини қўлга киритди. 

Шунингдек, қизлардан Сабина Бобоқулова -50 кг вазн тоифасида олтин, Ҳамробону Мамажонова эса -57 кг вазнда бронза медалига сазовор бўлди. Шу тариқа, Ўзбекистон эркаклар ва аёллар терма жамоасининг жамғарган жами медаллари 6 та олтин, 2 та кумуш ва 6 та бронзани ташкил этди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1