Жорий йилнинг 10 февраль куни "Uzbekistan Airways" авиакомпанияси Миср ҳукумати томонидан мамлакатимизга инсонпарварлик ёрдам сифатида ажратилган С гепатитига қарши «Sofosbuvir-400mg» дори воситасининг жорий йилдаги тўртинчи туркумини Шарм аш-Шайхдан Тошкентга етказиб берди. Бу ҳақда ССВ хабар қилмоқда.
Умумий 12 дона қутиларда 6720 дона «Sofosbuvir-400mg» дори воситалари Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Вирусология илмий-текшириш институти томонидан шифоталаб беморларга тақсимланади.
Ўзбекистон элчихонаси маълумотига кўра, Миср ҳукумати томонидан 2025 йилга қадар умумий қиймати 4,2 миллион АҚШ доллари бўлган жами 800 минг дона (40 тоннага яқин) С гепатитини даъволаш учун «Даклатасвир» ва «Софосбувир», В гепатитига қарши «Энтекавир» дори воситаларининг беғараз кўмакёрдами сифатида Ўзбекистонга тақдим этилиши юзасидан келишувга эришилган.