Самарқандлик "тадбиркор"лар давлат бюджетига 6 миллиард сўмга яқин зарар етказди

ЖАМИЯТ 13.02.2024, 14:30
Самарқандлик "тадбиркор"лар давлат бюджетига 6 миллиард сўмга яқин зарар етказди

Электр энергияси ҳамда табиий газ таъминотига ўзбошимчалик билан уланиб, ноқонуний равишда фойдаланиб келаётган айрим "учар" тадбиркорларнинг қинғир ишлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида фош бўлмоқда. Бу ҳақда ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси Darakchi.uz'га маълум қилди.

Хусусан, ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотлар ҳамкорлигида олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида Каттақўрғон туман Кумушкент МФЙда жойлашган фуқаро Г.Ж. раҳбарлигидаги чиқиндиларни қайта ишлаш фаолияти билан шуғулланувчи "М.Қ.Б" МЧЖга қарашли цех кўздан кечирилганда электр энергиясига ноқонуний равишда уланган ҳолда давлат бюджетига жами 3,2 миллиард сўм миқдорида зарар етказгани аниқланди.

Шунингдек, ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган навбатдаги тадбир давомида аҳоли истеъмолида бўлган, жами 800 та хонадонни табиий газ билан таъминлаб келаётган “Жаҳонобод-Миркан” табиий газ тармоғидан 1993 йилда Пахтачи туманида туғилган Ш.Ж. ўзи раҳбарлик қилаётган “Ж.М.Т.” МЧЖ биносига тармоқ тортиш орқали қонунга хилоф равишда уланиб, 4 та йирик хумдонларда ноқонуний оҳак маҳсулотини ишлаб чиқариб келаётгани аниқланиб, тегишли тартибда хужжатлаштирилди.

Ҳисоб-китобларга кўра, Ш.Ж. томонидан табиий газ тармоғига ноқонуний равишда уланиб, доимий фойдаланиб келиниши натижасида давлат бюджетига жами 2,4 млрд. сўм миқдорида зарар етказилганлиги аниқланди.

Ҳозирда келтирилган ҳар иккала ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиши режалаштирилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Юқоридаги каби "тадбиркор"ларнинг хурмача қилиқлари сабаб чекка ҳудудларда истиқомат қилувчи юртдошларимиз ресурслардан узлуксиз фойдаланишдан бебаҳра қолишлари мумкин. Чўнтакни деб, виждонни сотманг!

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1