1

Диёра Келдиёрова "Катта дубулға"нинг 5 карра ғолибига айланди

СПОРТ 16.02.2024, 22:47
Диёра Келдиёрова "Катта дубулға"нинг 5 карра ғолибига айланди

Боку "Катта дубулға" мусобақасининг биринчи куни Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли якунланди.

52 кг вазн тоифасида иштирок этган Диёра Келдиёрова финалда икки карра Олимпия ўйинлари совриндори италиялик Одетте Жуфрида устидан ғалаба қозониб, олтин медалга сазовор бўлди.

Қайд этиш жоиз, бу Келдиёрованинг «Катта дубулға» мусобақаларидаги бешинчи олтин медали бўлди. Шунингдек, у жаҳон ва Париж-2024 Олимпиада рейтинги учун 1000 очкони ҳам ўз ҳисобига қўшиб қўймоқда. Яна бир аҳамиятли жиҳати, ушбу ғалаба келаси ҳафта Келдиёровани жаҳон рейтинги пешқадамига айлантиради.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1