Бугун Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 3° совуқ-2° илиқ, шимолда 3-8° совуқ бўлади.
Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Йўлларда яхмалак кузатилади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 1° совуқ-1° илиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади, туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Қор кўчиш хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 0-5° совуқ бўлади.
17.02.2024 08:05
4947
Ўзгидромет бугунги об-ҳаво маълумотларини эълон қилди
!['Ўзгидромет бугунги об-ҳаво маълумотларини эълон қилди'ning rasmi](https://api.darakchi.uz/media/news_preview/2024/07/27/IMG_20240217_080246_972-xl_DCc0qyy_B17HxJx_ExLE6Gw_1zIpc22.medium.webp)