1

Қашқадарёда истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқарилаётгани аниқланди

ЖИНОЯТ 17.02.2024, 20:31
Қашқадарёда истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқарилаётгани аниқланди

Қашқадарёда истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқараётган хонадонлар аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, Шаҳрисабз шаҳрида фуқаролар З.Н., С.И. ва бошқалар ўз уйларининг ёрдамчи хўжалигида ташкил этган яширин цехларда истеъмолга яроқсиз ёғ маҳсулотлари ишлаб чиқараётганликлари аниқланган. Ушбу хонадонлардан жами 274 литр қўлбола ёғ, 421 кг чигит, 5 дона электр двигатель, жувоз ускуналари ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1