АсосийJamiyat

“Толибон” вакиллари Тошкентга келди

'“Толибон” вакиллари Тошкентга келди'ning rasmi

Афғонистондаги “Толибон” муваққат ҳукуматининг миллий темирйўл бошқармаси бошлиғи мулла Бахт ул Раҳмон Шарофат Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда “Афғонистон Овози” ахборот агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, “Толибон” делегацияси Трансафғон лойиҳаси йиғилишида иштирок этиш ва икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида Тошкентга келган. 

Бугун, 19 февраль куни Тошкентда бўлиб ўтадиган учрашувда Покистон, Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари вакиллари ҳам иштирок этиши режалаштирилган.

    Бошқа янгиликлар