1

"Ўзбекистон” нашриёти боғбони ўзини осиб қўйди

ЖАМИЯТ 19.02.2024, 19:45
"Ўзбекистон” нашриёти боғбони ўзини осиб қўйди

“Ўзбекистон” нашриёти ижодий уйи боғбони ертўлада ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов Darakchi.uz`га маълум қилди.

“Ўзбекистон” нашриёт-матбаа ижодий уйи хўжалик бўлимида боғбон сифатида ишловчи Б.М. ишхонасининг ертўласидаги кийиниш хонасида ўзини осиб, жонига қасд қилган. Ҳодиса 2024 йилнинг 16 январь куни содир бўлган

Б.М.нинг ўлими юзасидан берилган дастлабки тиббий маълумотга кўра, ўлим бўйин аъзолари сиртмоқ билан сиқилишидан келиб чиққан механик асфикциядан келиб чиққанлиги, бўйин соҳасида странгуляцион эгат мавжудлиги аниқланган.

Ҳозирда Б.М.нинг ўз жонига қасд қилгани сабаблари ва бошқа ҳолатларни аниқлаш учун махсус билим зарурлигини инобатга олиб, судга оид психиатрия экспертизаси тайинланган.

Ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом этмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1