АсосийJamiyat

Қозоғистон Президенти Ўзбекистон ташқи ишлар вазирини қабул қилди

'Қозоғистон Президенти Ўзбекистон ташқи ишлар вазирини қабул қилди'ning rasmi

Остона шаҳрида ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовни бугун Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев қабул қилди.

"Остона шаҳрига ташрифимиз давомида Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев Жаноби Олийлари томонидан қабул қилинганимиз биз учун шарафдир, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида. – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларининг самимий саломларини етказдик. Ташқи ишлар вазирликлари мамлакатларимиз ўртасида ўрнатилган стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада кенгайтиришга биринчилардан бўлиб хизмат қилади".

    Бошқа янгиликлар