1

Олимлар робот асалариларни яратишга киришди

ДУНЁ 20.02.2024, 21:25
Олимлар робот асалариларни яратишга киришди

Туркиялик мутахассислар Буюк Британия, Австрия ва Чехиядаги ҳамкасблари билан биргаликда асаларилар популяциясини сақлаб қолиш вазифасини ўз зиммаларига олишди. Ҳашаротларни сақлаб қолиш учун олимлар ҳақиқий асалариларнинг вазифаларини бажара оладиган махсус роботларни яратишга киришди.

Лойиҳа устидаги ишлар яна икки йил давом этади. Ҳозирда 20 дан ортиқ олимлар тадқиқот ишларида иштирок этмоқда. Яқин Шарқ Техника Университети профессори Эрол Шаҳин айтганидек, мутахассислар тирик асаларилар жойлашган уяга механик ҳашаротларни жойлаштиришни режалаштирмоқда. Шу билан бирга, уларнинг ҳаётий фаолияти сунъий интеллект ёрдамида бошқарилади.

Лойиҳа Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтган илмий саммитда тақдим этилди ва у дунёдаги энг йирик янгиликлардан бири сифатида юқори баҳоланди. Саммит иштирокчилари асаларилар популяциясини сақлаб қолиш Ер экотизимини сақлаб қолиш учун муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидладилар. Гап шундаки, асаларилар кўплаб ўсимликларнинг чангланишида асосий роль ўйнайди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1