“Ўзгидромет” хабарига кўра, бугун Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикасида ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда бироз қор ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 0-5° илиқ бўлади.
Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Йўлларда яхмалак кузатилади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 1-3° илиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Қор кўчиш хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 4-9° совуқ бўлади.